Дубай метроси автоматлашитирилган тизимга эга дунёдаги энг узум метрополитен сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Дубай шаҳрида метро 2009 йилнинг 9 сентябрида ишга туширилган. Уннда фақат битта – Қизил линия бўлиб, унинг узунлиги 52 километрга тенг эди. Яшил линиянинг ишга туширилиши билан эса метронинг умумий узунлиги 74,695 километрга етди. Айни пайтда иккита линияда жами 47 та бекат бор, уларнинг баъзилари ер устида, баъзилари эса ер остида жойлашган. Метро поезди соатига ўртача 110 километр тезликда юради, Қизил линиянинг бир бошидан иккинчисига бориш учун 60-63 дақиқа вақт кетади. Шунингдек, Дубай метросида дунёдаги энг катта ер ости бекати ҳам бор. Холид бин Ал-Валид номли бекатнинг катталиги 25 минг кв. м.га тенг.