Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 655


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Четверг, 22.08.2019, 11:32
Главная » 2012 » Май » 27 » Чагаевнинг навбатдаги рақиби Митчелми ё Гомес?
23:59
Чагаевнинг навбатдаги рақиби Митчелми ё Гомес?
tanish.uzBoxingnews24.com нашрининг хабар беришича, Митчел ва Чагаев ўртасидаги жанг 7 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўрта вазнли собиқ чемпион, британиялик Амир Хоннинг чиқиши олдидан ўтказилиши кўзда тутилган.

Агар Сет Митчел промоутерлари Universum Box Promotion билан келишувга эришолмаса, америкалик боксчи асли янги-зеландиялик Чонси Велливерга қарши рингга чиқишни режаламоқда, деб ёзди Boxingnews24.com.

Бироқ Чагаевга ҳомийлик қилувчи Германиянинг Ҳамбург шаҳридаги Universum Box Promotion фирмаси америкалик боксчидан ҳали таклиф олмаган.

- Сет Митчел промоутерлари ҳали бизга чиқишгани йўқ. Балки, Митчел Руслан Чагаев билан жанг қилишга кўз тикаётгандир, лекин ҳозирча ундан таклиф олмадик,- деди Universum Box Promotion вакили Штефан Золтау.

Руслан Чагаевнинг ўзи эса WBA рейтингида 15 поғонада турган 39 яшар кубалик Хуан Карлос Гомесга қарши жанг қилиш ниятида.

- Сет Митчел билан жанг Русланни режаларига тўғри келмайроқ турибди. Чагаев август ойида Москвада кубалик Хуан Карлос Гомесга қарши рингга тушишни режалаяпти,- деди Universum Box Promotion вакили Штефан Золтау.

Профессионал бокснинг WBA таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев ўтган ой америкалик рақиби Билли Зумбрунни учинчи раунддаёқ мағлубиятга учратганди.

Ундан аввал, январ ойида ўзбек боксчиси тринидад-ва-тобаголик рақиби Кертсон Менсуэлл устидан ҳам ғалаба қозонганди.

Ўзбекистонлик Руслан Чагаев WBA таснифида ўз рейтингини яхшилаб, шу йил охири ё келаси йил бошларида яна жаҳон чемпионлиги камари учун беллашмоқчи.

Ана шу мақсадда Чагаев келаси ойларда қатор жанглар ўтказишни режаламоқда.
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 812 | Добавил: prosta_Joxa | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2019