«Бунёдкор» жамоаси «Dubai Matchworld Cup 2012» мусобақасининг 3-ўрни учун кечган баҳсда Украинанинг «Шахтёр» жамоаси билан куч синашди. Ўйинда кучлар тенг келиб, 1:1 ҳисоби қайд этилди. Баҳодир Пардаевнинг 18-дақиқада бош билан киритган голиги «Шахтёр» футболчиси Коста «алламбало» траектория ҳосил қилиб учган тасодифий голи билан жавоб қайтарди. Бу вазиятда футболчи тўпни шерикларига етказиб беришни мақсад қилгани аниқ эди. Асосий вақтда дуранг қайд этилгача, томонлар 3-ўрин соҳибини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Ёдингизда бўлса, мусобақанинг биринчи турида «Шахтёр» жамоаси Ўзбекистон о.т.ж. билан дуч келганида ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиш «лотореялар серияси»га бориб тақалганди. Ўшанда омадсизликка учраган украиналик футболчилар, яна бир бор бу ҳолага тушдилар. Донецк жаомаси аъзоси Ракицкийнинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси «Dubai Matchworld Cup 2012» мусобақасининг 3-ўрин соҳибига айланди. «Шахтёр» жамоаси эса битта мусобақа давомида ўзбек футболчиларидан икки марта пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учраган биринчи жамоага айланди. Шу жойига машҳур мақолнинг ўзгарган варианти жуда ҳам мос келса керак: «Омад ҳам кучлилар билан бирга қолишни ёқтиради!» «Шахтёр» - «Бунёдкор» 1:1 (Пен. Бўйича 5:4) Голлар: Баҳодир Пардаев (18) - Коста (60).