![](http://s017.radikal.ru/i417/1201/dd/8c4d8c86a9cf.jpg)
Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида халқаро Dubai Matchworld Cup 2012 мусобақаси давом этмоқда. Унда юртимиздан икки жамоа - Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари иштирок этмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари "А" гуруҳини иккинчи ўринда якунлашган бўлса, Вадим Абрамов шогирдлари "В" гуруҳида биринчи бўлишга муваффақ бўлишди. Бугун мусобақанинг плей-офф баҳслари бошланади. Яъни 7, 5, 3 ҳамда биринчи ўринлар учун жамоалар майдонга тушишади. Қайси жамоалар ким билан ўйнашини эслатиб ўтамиз: 7-ўрин учун: "Ксамакс" (Швейцария) - "Этуаль дю Сахель" (Тунис) жамоалари беллашади. 5-ўрин учун: "Ростов" (Россия) - "Ироқ" U23 3-ўрин учун: "Шахтёр" (Украина) - "Бунёдкор" (Ўзбекистон) Финал "Зенит" (Россия) - Ўзбекистон U23 Кўриб турганингиздек, бугун иккала вакилларимиз ҳам энг муҳим ўйинларни ўтказишади. Ишонамизки, улар ўзларига бўлган ишончни оқлаб, юртимизга қайтишади. Жамаоларимизга масъулиятли ўйинлар олдидан омад тилаб қоламиз!
|