Европа чемпионлар лигаси ним чорак финалининг дастлабки учрашувларига старт берилди. Энг марказий учрашуви Ливеркузенда ўтказилди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби - Каталониянинг "Барселона" клуби "Байер" меҳмони бўлди ва ғалаба қозонди. Шуни айтиш керакки, учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз ўтди. Биринчи бўлимда тўп билан асосан, меҳмонлар муомалада бўлишди ва улар охир-оқибат мақсадларига етишди. Мессининг моҳирона тўп узатмасидан кейин тўпга бир йўла "Барса"нинг бир йўла икки футболчиси ташланди. Фабрегас ва Алексес Санчес бирданига дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишди ва Санчес йўллаган зарбадан сўнг тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Иккинчи бўлим эса биринчисидан тубдан фарқ қилди. Яъни, иккинчи таймда жамоалар ўта ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этдилар. Бунинг натижасида мухлислар ажойиб беллашувга гувоҳ бўлишди. Дастлаб, мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Кадлецнинг бош билан берган аниқ зарбасидан сўнг, ҳисоб тенглашди. Бироқ орадан кўп ўтмай яна Санчес ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Байер" ҳам яна мувозанатни тиклаш учун олдинга ташланди. Бироқ "Барселона"га қарши ўйинда буни амалга ошириш осон иш эмасди. Аксинча, тиниб-тинчимас Месси жамоасининг учинси голини киритди ва жамоасининг ғалабасига катта улуш қўшди. Шундай қилиб, "Барселона" жавоб учрашуви олдидан яхшигина имкониятга эга бўлди.