Уй бекаларининг асосий иш қуролларидан бири бўлмиш дазмолни харид қилишда ҳам маълум қоидаларга амал қилиш керак. Чунки бозор расталарини безаб турган ҳар қандай маҳсулотни ҳам сифатли деб айтолмайсиз. Сифатли дазмол нафақат кийимларингизнинг узоқ сақланишига, балки сизнинг хавфсизлигингизни таъминлашга ҳам сабаб бўлади. 1-қадам. Дазмол танлаётганда унинг таг қисми нимадан тайёрланганлигига алоҳида эътибор беринг. Сополли (керамика) дазмол ўз-ўзини тозалаш хусусиятига эга. Агар дазмолнинг таги металлдан иборат бўлса, газламани "ёпиштириб қўйган” пайтингизда дазмолни ўзингиз тозалашингизга тўғри келади. 2-қадам. Дазмолнинг олд қисми (учи) ингичка ва нафисроқ бўлиши лозим. Бу кийимларингиздаги дазмоллаш мураккаб бўлган жойларини: тугмалар атрофи, чўнтаклар ва енглар, аёллар кийимининг ҳошияларини дазмоллашда қулайлик яратади. Бунда газлама ғижимланмайди. 3-қадам. Энг асосийси, бу дазмолнинг сими (шнури) 1,5-2 метрдан кам бўлмаслиги лозим. Енгил дазмол қўлда ушлаганда қулай, агар оғир ва қўпол бўлса бунинг акси бўлади. 4-қадам. Танланган дазмол 2-3 хил ҳолатда буғлаш тизимига эга бўлиши лозим. Сув қуядиган жойи, шу билан биргалик, газламаларнинг турига қараб ҳароратни мослаштириб берадиган регуляторга эга бўлиши лозим. Айтилган вазифалардан ташқари яна сув пуркагич мосламасига эга бўлиши мумкин.