Жанубий Африка Республикасида ҳаёти давомида бирор марта ҳам йўл қоидасини бузмаган 80 ёшли ҳайдовчига махсус мукофот берилди. Мамлакат транспорт вазири Сибусисо Ндебеле Кейптаунда ташкиллаштирилган тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб, 80 ёшли Хазел Соумани 18 ёшлик пайтидан то шу кунгача майдагина хато ҳам қилмаганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, вазир мамлакатнинг йўлларини баъзи ҳайдовчилар томонидан ўлим далаларига айлантириб юборилганлигини қўшимча қилиб, фуқароларга автомобилларни хавфли бошқарадиганларни юзага чиқаришда ёрдам беришни сўради. Маълумотларга кўра, ЖАР да сўнгги бир йил ичида 14 минг инсон автоҳалокатлар натижасида ҳалок бўлган.