Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 19.04.2024, 11:04
Главная » 2012 » Январь » 17 » Афсонавий боксчи Муҳаммад Али 70 ёшга тўлди
20:20
Афсонавий боксчи Муҳаммад Али 70 ёшга тўлди

Профессионал бокс бўйича оғир вазндаги уч карра жаҳон чемпиони, 1960 йилги Олимпиада ўйинида ярим оғир вазнда олтин медал соҳиби бўлган америкалик афсонавий боксчи Муҳаммад Али 17 январ куни 70 ёшга тўлди.


АҚШнинг Кентакки штати Луисвилл шаҳридаги Муҳаммад Али Марказида 14 январ куни кечқурун Алининг юбилейига бағишланган анжуман ўтказилди.

Тадбирда Муҳаммад Алининг ҳаёти ва спорт карьераси билан боғлиқ суҳбатлар ва жамғармага пул тўплаш кампанияси ўтказилди.

Муҳаммад Али марказининг матбуот котиби Жани Канкега кўра, Муҳаммад Али 70 йиллик юбилейини ўз яқинлари, жумладан, мураббийси Анжело Дунди билан нишонламоқда.

Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигига кўра, ҳар йили Муҳаммад Али марказига 85 минг одам ташриф буюради.

Муҳаммад Али спортдаги фаолияти давомида 56 марта рингга тушиб 37 жангни нокаут билан муддатидан олдин тугатган. Али атиги беш марта мағлубиятга учраган.

1942 йилда туғилганида насроний ота-онаси Кассиус Клэй деб исм берган бокски 1964 йилда Ислом динини қабул қилгани ва Муҳаммад Али исмини олганини эълон қилади.

1978 йилда оғир вазндаги бокс бўйича учинчи марта жаҳон чемпиони камарини қўлга киритганидан сўнг Муҳаммад Али профессионал боксни тарк этган.

1980 йилнинг октябр ойида яна рингга қайтишга ҳаракат қилган Муҳаммад Али Ларри Холмсга ютқазган.

1981 йилда Тревор Бербикка томонидан мағлубиятга учраганидан кейин Муҳаммад Али рингга қайтиш истагидан воз кечди.

Британиядаги нуфузли оммавий ахборот воситалари  1999 йилда Муҳаммад Алини "Аср спортчиси” деб эълон қилди.

Ҳозирда Муҳаммад Али дунё бўйлаб кўп саёҳат қилади.

У Кот-д’Ивуар, Индонезия, Мексика, Марокаш ва бошқа давлатлардаги ёрдамга мухтож болаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан шуғулланади.

Айни пайтда Муҳаммад Али Паркинсон касаллигининг оғир кўринишидан азият чекиб келмоқда.

Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 825 | Добавил: SANI-SHAXZODANG | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024