Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 658


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Понедельник, 08.03.2021, 12:47
Главная » 2012 » Январь » 21 » BUNYODKOR GALABA QOZONDI
14:57
BUNYODKOR GALABA QOZONDI
Бу ҳақда 21 январ куни Ўзбекистондаги ахборот агентликлари хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, "Бунёдкор” ва "Ксамакс” футбол жамоалари  "Matchworld Cup 2012” халқаро турнири доирасида Дубайда учрашганлар. "Бунёдкор” учун бу турнирнинг иккинчи туридаги иккинчи матчдир. 

"Бунёдкор" билан "Ксамакс" учрашуви 20 январ куни "Аш-Шабоб" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бўлиб ўтган. "Бунёдкор” жамоасига Миржалол Қосимов бош мураббийлик қилади.

"Ўйиннинг 73 минутида  "Бунёдкор” ўйинчиси Мирабдуллаев сўл флангдан тўпни жарима майдончасида турган Мурзоевга узатган. Мурзоев тўпни Баҳодир Пардаевга берган ва у яқин масофадан туриб "Ксамакс” дарвозасига тўпни киритган”, деб маълум қилди "Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати.

"Бунёдкор” расмийларига кўра, Швейцария жамоаси бош мураббийси рақибларини ғалаба билан қутлаган ва айни пайтда ўз жамоаси кўп ўйинларни ўтказиб чарчагани сабабли мағлуб бўлганини билдирган.

"Биз, албатта, ғалаба қилишни истаган эдик. Аммо "Бунёдкор”нинг мудофааси яхши бўлди.  "Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман ва келажакда муваффақиятлар тилайман. Биз жуда кўп мусобақаларни ўтказдик, шунинг учун жамоадаги айри ўйинчилар қаттиқ чарчаган. Бу ўртоқлик учрашуви бўлгани учун ҳам барча имкониятларни ишга солиб, ғолибликни қўлга киритишни ният қилганимиз йўқ., -деди "Ксамакс” бош мураббийси”, деб билдиради "Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати.

18 январ куни "Бунёдкор” Дубайда "Matchworld Cup 2012” халқаро турнири доирасида Россиянинг "Зенит” футбол жамоаси билан учрашган эди. "Бунёдкор" ва "Зенит" жамоалари ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида ўзбекистонликлар мағлубияти билан якунланган эди.
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 609 | Добавил: SANI-SHAXZODANG | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3

Добавил: SARDORBEK
0

bunyodkorga gap yu
Дата публикации: 24.01.2012 в 19:41 [Материал]

Добавил: SARDORBEK
0

omad
Дата публикации: 22.01.2012 в 11:15 [Материал]

Добавил: gena-2345
0

bunyodkor di endi kordim uynimi no yomon emas lelin yaxshi dib xam bulmidi zenit ga qarshi uynida uyinchilar erkin xarakatlanolmadi shuning uchun zenitga boy berdi mayli bunyodkorga omad yanglik uchun raxmat
Дата публикации: 21.01.2012 в 15:13 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2021