Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Воскресенье, 05.05.2024, 01:41
Главная » 2012 » Март » 9 » Ўзбекистон термаси рақиблари аниқланди
19:18
Ўзбекистон термаси рақиблари аниқланди
Осиё Футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳида жума куни ташланган қуръа 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 4-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси "А” гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоалари билан беллашишини аниқлаб берди. 

Осиё қитъасидаги миллий жамоалар ўртасида ўтказиладиган 4-босқич саралаш ўйинларида яна бир гуруҳда бешта команда беллашади. "В” гуруҳига Австралия, Япония, Иордания, Ироқ ва Оман терма жамоалари тушди.

Иккала гуруҳдан иккитадан команда Бразилияда 2014 йилда ўтказиладиган чемпионатга йўлланма олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Вадим Абрамов, қуръа ташлаш тадбиридан кейин Озодликка берган интервьюсида, иккала гуруҳ таркиби бўйича бир хил имкониятга эга, деган фикрни билдирди. Аввалги босқичдаги ўйинларга кўра, Ўзбекистон термаси ўз гуруҳидаги рақибларига қарши яхши ўйин кўрсата олишига ишонаман, дейди тренер.

- Принципда, иккала гуруҳ ҳам имкониятлар бўйича мутлақ бир хилдир. Биз қандай ўйин кўрсатишимиз, бошқа масала. Тайёргарлик яхши бўлса, шунга яраша ўйнаймиз. Менимча, рақбиларимизни доғда қолдириш имконларимиз кўп. Ҳар қалай, аввалги ўйинларимиз улардан заифроқ эмаслигимизни кўрсатди, менимча. Фақатгина тўғри тайёрлансак, бўлди,- дейди Вадим Абрамов. Осиёдаги саралаш ўйинларининг 3-босқичида "С” гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олди. Ўзбек футболчилари сўнгги ўйинда Япония командасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 16 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Вадим Абрамов шу билан бирга "А” гуруҳига тушган рақиб командалар маҳоратини ҳам камситмаслик лозим ва ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимизга тўғри келади, дея давом этади.

- Имконларимиз қолган жамоалар билан бир хил. Ҳаммаси бу имкондан қандай фойдалана олишимизга боғлиқ бўлади. Яхши ўйинга тайёр бўлиб туришимиз керак. Менимча, гуруҳимизга тушган командалардан кучсизроқ эмасмиз, дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Вадим Абрамов.

4-босқич доирасида Ўзбекистон термаси биринчи ўйинни Эрон командаси билан жорий йил 3 июн куни Тошкентда ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё саралаш ўйинларида фавқулодда яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Бироқ Эрон билан бўладиган учрашувда жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири - ярим-ҳимоячи Сервер Жепаров билан бирга Шавкатжон Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев ва Вагиз Галиулинлар қатнаша олмайди. ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси бу футболчиларни "Ҳалол ўйин” принципларини бузганликда айблаб, келгуси иккита ўйинда четлатган.

Бразилияда 2014 йилда бўладиган Жаҳон чемпионатига икклла гуруҳдан иккитадан команда чиқади. Ўзбекистон жамоасининг саралаш босқичида яхши ўйин кўрсатиб келаётгани ўзбекистонлик футбол ишқибозларида некбинлик туғдирмоқда.
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 747 | Добавил: RUSTAM_1985 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: RUSTAM_1985
0

biz uzbekistonga ishonamiz qani olgaaaaaaaaaaaaaaaaaa ole ole ole megaphone megaphone megaphone megaphone megaphone
Дата публикации: 09.03.2012 в 23:03 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024