Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Воскресенье, 05.05.2024, 02:31
Главная » 2012 » Март » 15 » Вадим Абрамов: «Бугунги мағлубиятда мен айбдорман»
08:36
Вадим Абрамов: «Бугунги мағлубиятда мен айбдорман»
7- дақиқада Кенжа Тўраев тўпни шериги Нагаевга оширди, салгина кучлироқ бўлган тўпга Иван базўр етиб келди ва дарвозабондан ўтиб кетди, аммо ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди. 35-дақиқада Жасур Ҳасанов тўпни ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ошириб берди, Нагаев тўпни дарвозага йўллади, посбоннинг қайтарган тўпни Зотеев икки ҳимоячи орасидан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0 . Иккинчи бўлим бошида Қиличев ижро этган жарима тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришда хатога йўл қўйишди, Фозил Мусаев боши билан тўпни дарвозага йўллади – 2:0. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган олимпиячиларимиз қисқа фурсат ичида ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юборишди. Дастлаб 51- дақиқада жарима майдони ёнида белгиланган жарима тўпини Аҳмад Ҳалил узоқ бурчакка жойлаб қўйди, сўнгра чап қанотдан жарима майдони ёнига ташлаб берилган тўпни яна ўша Аҳмад Ҳалил тўхтатмасдан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди – 2:2. 90+3- дақиқада ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди. БАА олимпиячилари тўпни эгаллаб олиб
қарши ҳужумга ўтишди ва захирадан майдонга тушган Хабуш Солиҳ ҳисобни 2:3га айлантирди. Айнан мана шу ҳисоб ўйиннинг якуний ҳисоби бўлди. БАА олимпиячилари Лондон-2012га йўлланмани қўлга киритишди. Олимпия терма жамоамиз эса энди плеф-офф учрашувиларида иштирок этади. Ўзбекистон – БАА 2:3 (1:0)
Голлар: Олег Зотеев 35, - 1:0. Фозил Мусаев 46, - 2:0. Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби 50, - 2:1. Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби 54, - 2:2. Хабуш Солиҳ 90+3, - 2:3. Ҳакамлар: Тома Масааки (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Нишио Хидеаки (Япония), Нур Муҳаммад Нагор Амир (Малайзия) Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов, 3. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (10. Владимир Козак, 25), 5. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Салим Мустафоев, 2. Бобур Омонов (6. Дилшод Рахматуллаев, 56), 7. Ойбек Қиличев, 18. Фозил Мусаев, 16. Жасур Ҳасанов, 13. Олег Зотеев, 9. Кенжа Тўраев, 17. Иван Нагаев (8. Шерзод Каримов, 63). БАА: 1. Холид Эйса, 4. Абдулазиз Ҳуссайн, 14. Абдулазиз Муҳаммад, 8. Ҳамдан Исмоил, 3. Муҳаммад Аҳмад, 12. Ҳабиб Фардан, 13. Ҳамис Исмоил, 15. Рашид Эйса (18. Муҳаммад Фавзи, 61), 10. Умар Абдулраҳмон, 9. Аҳмад Али (7. Али Аҳмад Мабхут, 66), 11. Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби (5. Хабуш Солиҳ, 79). Комиссар: Маҳмадшоев Ислом (Тожикистон) Матбуот анжуманига биринчи бўлиб рақиб жамоа бош мураббийи Махди Али кириб келди. Мураббий ўйиндан кўнгли тўлгани ва шогирдларининг иродали ўйин намойиш қилганини таъкидлаб ўтди. - Ўзбекистон кучли жамоа, улар албатта Олимпиадага борадилар. Бизнинг гуруҳимиз энг кучли гуруҳ эди. Умид қиламанки, ўзбекистонликлар кейинги ўйинларда муваффақиятли ўйнайдилар ва олимпиадага йўл оладилар. Бугун ўйингоҳга келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Мухлисларни ҳурмат қиламан. Уларга ўз ҳурматимни изҳор қиламан. - 2:0 дан 3:2 га натижани ўзгартира олдингиз. Бунга қандай қарайсиз? - Бизнинг жамоамиз ўз кучига ишонади. Биз ўз ўйинимизни намойиш қилдик ва ғалаба қозондик. Иккинчи гол биз учун кутилмаганда бўлди. Биз бундай вазиятларга тушиб турганмиз. Шимолий кореяликларга қарши ўйнаганда ҳам 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрай туриб, қўшимча ғалаба қозониб кетишга муваффақ бўлганмиз. Бошқа ўйинларда ҳам шогирдларим мағлубиятга учрай туриб, ғалаба қозониб кетишга муваффақ бўлганлар. - Биринчи бўлим тугаганда, сиз мағлубиятга учраётган эдингиз. Кийиниш хонасида шогирдларингизни руҳлантириш учун қандай гапларни айтдингиз? - Футболчиларга сиз бундан ҳам яхши ўйнай оласиз ва барча нарсани унутган ҳолда, эътиборингизни ўйинга қаратинг, деб айтдим . Сиз футбол ўйнанг, ҳар доим ўзингиз намойиш қиладиган ўйиндан чекинманг, деб таъкидладим. - Бирлашган Араб Амирликлари учун ушбу ғалаба нимани билдиради? - Бундан биз жуда фахрланамиз. Биз тарихни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Бирлашган Араб Амирликлари тарихида илк бора Олимпиадага чиқишга муваффақ бўлдик ва бундан барчамиз фахрланамиз. - Аҳмад Халилнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? - Мен унга бугун албатта гол урасан деб айтган эдим. Сабаби у ҳар доим Ўзбекистонга қарши яхши ўйнаб келади. Аҳмад жароҳат олган эди, шу сабабли тўрт кунгина биз билан машғулотда иштирок этди. Шунга қарамасдан гол уришга муваффақ бўлди. Умид қиламанки, у яна ўз савиясига қайта олади. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. - Вадим Карленович Ироқ билан бўлган ўйинда Бобур Омонов хатога йўл қўйган бўлсада уни асосий таркибда майдонга туширдингиз... - Чунки Акбар Исматуллаев жароҳат олган. Шу сабабли уни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Аммо голларда фақат у эмас, балки бутун жамоа айбдор. - Аҳмад Халил Ўзбекистонга қарши омадли ўйнар экан. У тўрт кунгина тайёргарлик кўриб майдонга тушган. Уни ўргангандингизми? - Майдонда Халил ўйнайдими, Пеле ўйнайдими, ўйинга таъсир кўрсатадиган турли омиллар бўлади. Биз имкон қадар ғалаба қозониш учун ўйнадик. Аммо якунда мағлубиятга учрашга мажбур бўлдик. - Ҳисоб 2:0 бўлиб турганида. Ҳимоячиларни майдонга тушириш керакмиди...
Балким сизга миллий термадаги ишингиз халал бергандир? - Йўқ. Агарда биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда, сиз бундай демаган бўлардингиз. Бизга шунчаки тажриба етишмади. Ҳакам йўқ жойдан жарима тўпи ўйлаб топди. - Олдинда ҳали ўйинлар кутиб турибди. Йигитлардаги руҳий тушкунликни олиб ташлаш учун нима қилиш керак деб ўйлайсиз? - Энди биз йигитларни руҳий жиҳатдан тушкунликдан олиб чиқишимиз лозим. Амирликлар кучли жамоа, уларга қарши ўтган ўйиндан тўғри хулоса чиқариб, курашда давом этишимиз лозим. - Футболчиларда айб бор деб айтдингиз... - Мен бундай демадим, айбдор мураббий бўлади. - Тактик жиҳатдан хато қилганингизни тан оласизми? - Ҳа, тан оламан. Барчасида мен айбдорман. - Руҳий жиҳатдан ўйин бошқача кетаётганини тушкунликка тушиб қоламиз. Бунда нима хатолик бор? - Ҳар бир ўйинга ўзига ҳос сабаблар
бўлади. Бунда сабаб нимада эканини айтишим ҳам қийин. Бунда
сиз мендан кўра яхшироқ билсангиз керак.
лимпиада саралаши. Плей-офф тақвими билан танишинг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга имкониятни бой берганидан сўнг Вьетнамда ташкил этиладиган плей-офф баҳсларида иштирк этади. 25-29 март кунларида Ханой шаҳрида бўлиб ўтадиган кичик турнирда Уммон ва Сурия олимпия терма жамоалари ҳам Лондон-2012 учун кураш олиб боришади. Қуйида ушбу ўйинлар тақвимини келтирамиз. Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда ғолиб бўлган жамоа 23 апрель куни Африка вакили Сенегал билан Англиянинг Ковентри шаҳрида ягона ўйиндан иборат учрашувда қатнашади. Ўша ўйинда ғалаба қозонган жамоа Лондондаги Олимпиадага йўлланма
олади.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 715 | Добавил: gena-2345 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: gena-2345
0

xali xamasi oldinda
Дата публикации: 15.03.2012 в 13:20 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024